Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги 5177-сонли Фармонининг бажарилиши доирасида, 2017 йил 5 сентябридан эътиборан “GM Uzbekistan” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар чакана нархлари миллий валюта – сўмда белгиланади, деб хабар беради “GM UZBEKISTAN” АЖ жамоатчилик билан алоқа қилиш хизмати.
Шу билан бирга, юқорида кўрсатилган Фармон қабул қилинган санада амал қилган автомобиллар чакана нархлари сақланиб қолинади. 2017 йил 5 сентябргача тузилган шартномалар асосида автомобилларга тўлов қабул қилиш ва уларни етказиб бериш ушбу шартномаларда кўрсатилган шартлар, нархлар ва муддатлар асосида амалга оширилади.
“GM UZBEKISTAN” автомобилларининг амалдаги нархлари билан қуйида танишиш мумкин: