Навоий шаҳрининг Ибн Сино кўчасидаги оилавий ётоқхоналар ҳовлисида китобга ҳайкал ўрнатилди.
Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳамда шаҳар уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси ҳамкорлигида ўрнатилган ҳайкал чуқур рамзий маънога эга. “Оммавий маданият”нинг турли кўринишларига кўр-кўрона эргашиш ўрнига жаҳолатга қарши маърифат билан курашга ундовчи самарали тарбия воситаси бу, деб ёзади ЎзА.
Шунингдек, бу ерда “Тафаккур майдончаси” ташкил этилиб, қарийб 5 квадрат метрлик шахмат тахтаси ўрнатилди. Бу ерда болалар бўйлари баробар доналарда шахмат ўйнайди.






