АсосийJamiyat

​ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ 9 СЕНТЯБРЬ КУНИ ҚОЗОҒИСТОНГА ЖЎНАБ КЕТАДИ

'​ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ 9 СЕНТЯБРЬ КУНИ ҚОЗОҒИСТОНГА ЖЎНАБ КЕТАДИ'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 2017 йил 9-10 сентябрь кунлари Қозоғистонга ташриф буюради.

ЎзАнинг хабар беришича, давлатимиз раҳбари Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида иштирок этади.

Давлатимиз раҳбари ташриф доирасида Остона шаҳрида "EXPO-2017" халқаро ихтисослашган кўргазмасининг расмий ёпилиш маросимида иштирок этиши ҳамда хорижий делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама қатор учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар