БМТ раҳбарияти Мьянмадаги қочоқларга ёрдам учун $7 млн ажратади.
Бу ҳақда БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Марк Лоукок маълум қилди.
Лоукокнинг сўзларига кўра, БМТ жамғармаси томонидан қўшимча бошпана ва озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилиб, оғир аҳволдаги қочоқларга тиббий ёрдам ҳам кўрсатилади.
Шунингдек у Мьянма қочоқларининг хавсизлигини таъминлашга чақирди.






