АсосийShou-biznes

САРДОР РАҲИМХОН ВАЪДАСИНИНГ УСТИДАН ЧИҚДИ!

'САРДОР РАҲИМХОН ВАЪДАСИНИНГ УСТИДАН ЧИҚДИ!'ning rasmi

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон "Фаридам эстофетаси"нинг ғолиби билан дуэт куйлашини айтганди. Хонанда ниҳоят ваъдасининг устидан чиқди.

Дуэт "Нархи қанча меҳрни, айтинг?" деб номланади. Хонанда ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш анъанасини давом эттираётгани кишини қувонтирмай қўймайди.

"Кундан кунга шу мавзудаги қўшиқни куйлаб тўғри иш қилганимга амин бўляпман. Оддийгина меҳр-оқибатни арзимаган пул, мансаб, шон-шуҳрат каби ўткинчи нарсаларга осонгина алмаштириб юборганларни кўриб, фикрим яна ўз исботини топди. Бундай ҳолатларга сира бефарқ қараб туролмайман. Чунки бизни боғлаб турадиган уй-жой, кийим-кечак, янги русумдаги автомашина, пул, мансаб эмас, балки меҳр-оқибатимиз, ҳис-туйғуларимиз. Аслида ҳаётимиз мазмуни қайсидир маънода керак вақтда бир-биримизга ёрдам қўлини чўза олишимиз эмасми?" дейди Сардор Раҳимхон.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

    Бошқа янгиликлар