25.11.2013 10:49
Қишлоқ жойларидаги қурилиш ишларига мўлжалланган асосий параметрлар белгиланди
Мазкур ҳужжат 2014 йилда қишлоқларда 11 мингта намунали лойиҳа асосида уйларни қуриб эгаларига топширишни кўзда тутади, бу ҳақда Norma.uz хабар беради.
2014 йилда қишлоқ жойларида турар жойларни қуришга Осий тараққиёт банкининг 100 млн АҚШ доллари қийматидаги кредит маблағлари жалб этилади. Мазкур маблағлар ОТБнинг 500 млн АҚШ доллар қийматидаги кўптраншли молиялаштириш лойиҳаси доирасидаги иккинчи транш ҳисобланади.
Мазкур дасутр бир қатор корхона ва ташкилотларга солиқ ва божхона имтиёзлари белгиланган.
Унга кўра Қарорда белгиланган ташкилотлар 2015 йилнинг 1 январига қадар солиқ ва божхона тўловларидан озод қилинади.
Мазкур ташкилотлар томонидан белгиланган барча қурилиш материалларини мақсадли ишлатишни назорат қилиш ЎзР Давлат солиқ қўмитаси зиммасига юклатилган.
Агарда ташкилотлар томонидан имтиёзда қўлланиши керак бўлган қурилиш материаллари мақсадлардан ташқарида ишлатилса уларга молиявий санкция қўлланилиб, Далат бюджетига жарима
ундирилади.