Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги Саидкент қишлоғида яшовчи Эркин Мўминов ўз уйидан бир кўза танга топди, бу ҳақда “Ўзбекистон 24” канали хабар қилади.
Хабарда айтилишича, фуқаро янги уй қуриш учун қазилма ишлари олиб бораётган пайтда 1,5 метр чуқурликдан бир кўза кумуш тангалар топган. Хумнинг ичидаги 816 дона кумуш танга ер остида қарийб 7 асрдан буён сақланиб келаётганлиги маълум бўлди.
Эркин Мўминов ушбу қадимий топилмаларни Бухоро давлат бадиий меъморчилик музейига топширди.






