2017 йилнинг 14-16 сентябр кунлари Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар марказларида “Соғлом ва маънавий етук авлод – юрт келажаги!” шиори остида “Болалар китоби” III Республика фестивали ўтказилади.
Фестиваль доирасида юртимизда фаолият юритаётган 60 дан зиёд нашриёт ва матбаа корхоналари ўз китоб маҳсулотлари билан фаол иштирок этади.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 2017 йил 1 сентябр ҳолатига кўра, 131 та нашриёт, 1815 та матбаа корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилган. Республика нашриётлари томонидан ҳар йили 4 минг номдан зиёд, умумий адади 50 млн. нусхадан ортиқ турли китоб маҳсулотлари нашр этилмоқда. 50 дан ортиқ нашриёт болаларга бағишланган китоб маҳсулотларини чоп этиб келмоқда. Бугун юртимизда нашр этилаётган адабиётларнинг ҳар учтадан биттаси бевосита болалар ва ёшларга бағишланган нашрлардир.
Сайил тарзида ташкил этиладиган тадбирларда “Энг фаол ёш китобхон”, “Ёш китобсевар”, “Менинг биринчи китобим”, “Китобхон оила”, “Китоб – беминнат устоз”, “Одамийлик китобга бўлган эҳтиромдан бошланади” каби мавзуларда совринли интеллектуал викторина ва мушоиралар, “Мен севган китоблар” мавзусида ижтимоий сўровнома ўтказилади.






