Самарқанд вилоятининг Ургут, Пастдарғом ва Нуробод туманларида 816 гектар ер майдонига эга бўлган “Ургут” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди.
Ўтган вақт мобайнида эркин иқтисодий зона дирекцияси фаолият бошлаб, ҳудудда амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳалар ишлаб чиқилди. 2017-2018 йилларда бу ерда 281,1 миллион долларлик 80 лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган ва бунинг cамарасида 5 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Айни пайтда 50 га яқин лойиҳа тасдиқланиб, уларни ҳаётга татбиқ этишга киришилмоқда.
Эркин иқтисодий зонада фаолият бошлаётган 39 тадбиркорлик субъектига тантанали равишда гувоҳномалар топширилди, дея хабар беради ЎзА.






