АсосийSavol-javob

ҲАРБИЙ ХИЗМАТ УЧУН БОШҚА ҲУДУДДАН РЎЙҲАТДАН ЎТИШ МУМКИНМИ?

'ҲАРБИЙ ХИЗМАТ УЧУН БОШҚА ҲУДУДДАН РЎЙҲАТДАН ЎТИШ МУМКИНМИ?'ning rasmi

ҲАРБИЙ ХИЗМАТ УЧУН РЎЙХАТДАН БОШҚА ҲУДУДДАН ҲАМ ЎТСА БЎЛАДИМИ?

Мудофаа бўлимига чақирилган 16 ёшли чақирилувчи фақат ўз туманидан рўйхатдан ўтиш керакми ёки бошқа тумандан ўтса ҳам бўладими?

Фурқат, Чиноз тумани

А.ШИРИНОВ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи в.в.б:

— Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуни 18-моддасининг 2 хатбошисида "Фуқароларни қайд этиш туман (шаҳар) мудофаа ишлари органлари ҳузурида ташкил этилган чақирув участкаларида амалга оширилади ва рўйхатга олинаётганларнинг турар жойларида ўтказилади", шунингдек ушбу моддани 3 хатбошисида "Фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш улар ўн олти ёшга тўлган йили январь-март ойларида амалга оширилади" деб кўрсатилган.

Шундай экан ўн олти ёшга тўлган фуқаро фақат доимий яшаш учун рўйхатда турган жойидан (ҳудуддан) ҳарбий хизматга чақирилади.

    Бошқа янгиликлар