1

«АЁЛЛАР САЛТАНАТИ»НИ БОШЛАБ БЕРГАН КЎСЕМ СУЛТОН

МОЗИЙДАН САДО 12.09.2017, 16:52
«АЁЛЛАР САЛТАНАТИ»НИ БОШЛАБ БЕРГАН КЎСЕМ СУЛТОН

Кўсем султон (1590–1651) Усмонийлар сулоласи султони Аҳмад I нинг биринчи ёки иккинчи хотини ҳамда султонлар Мурод IV ва Иброҳим I нинг онаси. Ўғиллари ҳукмронлик ҳилган даврда волида султон мартабасини эгаллаб, Усмонийлар империясисдаги энг нуфузли аёллардан бири саналган ва «Аёллар салтанати» деб аталадиган даврни бошлаб берган. Бу даврда ҳокимиятни қўлга киритган аёллар улкан салтанатни бошҳаришда бевосита иштирок этишган. Расман ҳали вояга етмаган ўғиллари тахтга чиҳҳан бўлса-да, ҳукму ҳарорларни уларнинг волидалари чиқаришарди. Гўзал, оҳила, маҳсадлари йўлида тоймайдиган, олдиларига буюк режаларни қўйган бу аёлларнинг номлари тарихга кирди.

1590 йили Грецияда дунёга келган Хасеки Моҳипайкар Кўсем волида султон асли исми Анастасия бўлиб, уни ёшлигида босниялик қароқчилар ўғирлаб кетиб, Усмоний туркларга қуллика сотишади. 15 яшарли Анастасия Султон Аҳмад Биринчининг муҳаббати ва ҳурматига сазовор бўлади. Ўткир ақли ва зийраклиги боис Кўсем ( «энг суюкли» – подишоҳ жориясини шундай деб атайди) бутун Топ-капи саройини ўзига бўйсиндиради, Султоннинг муҳаббатига эришади, унга ҳатор-ҳатор фарзандларни (тўрт ўғил ва тўрт қиз!) дунёга келитиради, шу билан бирга Аҳмад биринчининг энг яқин дўстига айланиб, унга умрининг охиригача ўз таъсирини ўтказиб келади. Қизларини катта-катта амалдорларга узатиб, уларнинг ёрдамига суянади.

1617 йили Аҳмад 28 ёшида оламдан ўтади. Қўсем бева қолади-ю, шу ондан бошлаб унинг салтанат тепасидаги зафарли юриши бошланади. Бундай баландларга ундан кейин ҳам, ундан аввал ҳам саройнинг ҳеч бир аёли эриша олмайди. У султонинг кўнгли учун қандай курашган бўлса, энди шаҳзодаларининг тақдири учун худди шундай курашни давом эттиради. Ворислик қоидаларига кўра Аҳмаднинг бошқа жориядан бўлган тўнғич ўғли Усмон тахтга ўтириши керак эди. Аммо Кўсем шаҳзоданинг вояга етмаганини ҳисобга олиб (ваҳоланки, Усмон отаси тахтга чиҳҳан ёшга – 13 га кирган бўлса-да), девон унинг номзодига қарши чиқишига эришади ва тахтга Мустафони – Аҳмаднинг укасини ўтирғизишади. Мустафо I номига султон бўлиб, у ақли ожиз бўлгани учун ҳам султоннинг бошқа ака-укалари сингари қатл этилмай омон қолганди. Унинг омон қолишида Кўсемнинг ҳам ҳиссаси бор ҳисобланади.

Кўсем Мустафонинг онаси бўлмагани боис у волида мартабасига эриша олмайди ва эски саройга жўнатиб юборилади ва у ерда Истанбулга қайтиш режасини тузади. Кейинги йилиёқ Мустафо тахтдан туширилиб ўрнини Усмон эгаллайди ва 1622 йиллгача туппа-тузук салтанатни бошқаради, аммо яничарилар қўзғолон кўтариб, уни тутиб ўлдиришади. Ўз навбатида Усмон ўлимидан бир йил аввал Кўсимнинг тўғич ўғли Маҳмудни ўлдиртирган бўлади. Усмоннинг бир нечта Хесекелари, яъниким фарзанд туғиши мумкин бўлан жориялари бўлишига қарамай, унинг ўғиллари йўқлиги муносабати билан тахтга ўз хоҳишига ҳарши яна Мустафо ўтиради. Унинг иккинчи бор тахтга чиҳиши ҳам узоққа чўзилмайди. Қосим навбатдаги давлат тўнтаришини уюштириб, ўзининг 11 яшарли ўғли Муродни подшоҳ қилиб ҳўяди ва 1632 йилгача уни расман бошҳариб туради. Элчилар Кўсем пардо ортида туриб ўғлига қандай жавоб беришни, у ёки бу масалада қандай қарорлар чиқаришни айтиб турарди, деб гувоҳлик қилишган.

Мурод IV вояга етгач, бадхулҳлиги бошини ейди. Ичкиликка берилгани боис 28 ёшида бирорта фарзанд кўрмай оламдан ўтади. 1640 йили салтанат тахтини унинг укаси Иброҳим эгаллайди ва Кўсем яна ҳокимиятни қўлига олади. Иброҳим акасига ўхшаб ҳокимиятни онасининг қўлига топшириб қўйишни истамай 21 ёшга кирганида онасини саройдан ҳайдайди. Аммо амакиси каби ақлан ожизроқ ва иродаси бўш бўлгани боис ҳокимият онасининг қўлидан жориялар қўлига ўтиб қолади. Бунга Кўсем чидолмайди.

1648 йили ўз онасининг иштироки билан Иброҳим тахтдан ҳулатилди ва ҳатл этилди, ҳатл этилган подшонинг етти яшарли ўғли Маҳмуд эса подшо қилиб қўйилади. Маҳмудга унинг онаси Турхон эмас, бувиси Кўсем васий этиб тайинланади.

Кўсем султон ҳаёти фожиавий якун топади. Набираси Маҳмуд тахтга чиққач, волида мартабасига кўтарилган унинг онаси Турхон билан муносабатлари бузилади. Турхон – Кўсемнинг Иброҳим исмли ўғлининг жорияси эди. Эрининг ўлимидан сўнг, Турхоннинг олти яшарли Маҳмуд исмли ўғлини тахтга ўтирғизишади. Энди йигирмага кирган ёш волидани тажрибасиз дея волидалик вазифаларидан четлатишлари туфайли юзага келган низо оқибатида Кўсемни ўз ётоғида бўғиб ўлдиришади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1