1

Энг зўр спортчи оила аниқланади

ЖАМИЯТ 26.11.2013, 14:22
Энг зўр спортчи оила аниқланади
27-28 ноябр кунлари пойтахтимизнинг “Қушбеги” спорт мажмуасида “Соғлом оила – соғлом келажак” оилавий спорт ўйинларининг Республика босқичи ўтказилади.
 
Мусобақалар 2 босқичда ўтказилиб, унинг илк вилоят босқичи туман жамоалари ўртасида 20-30 сентябр кунлари ўтказилди. Ғолибликни қўлга киритган оилавий жамоалар Республика босқичига йўлланма олди. 
 
Оилавий спорт ўйинларида югуриш, акробатика, нишонга отиш эстафетаси, ким чаққон ва мерган, моҳир ўқотар, арқон тортиш, чаққон она ҳамда эпчил қиз шартлари бўйича беллашишади.
 
Тадбирдан кўзда тутилган асосий мақсад оила аъзоларнинг жисмонан бақувват, баркамол ва соғлом бўлишига ва умумий иш қобилиятини ўсишига эришиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оилаларнинг кундалик турмуш тарзига сингдириш, оила аъзоларини турли спорт ўйинлар ва жисмоний машқларга қизиқтириш, улар сафини кенгайтириш, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, маҳаллалардаги оилалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан мунтазам шуғулланаётган оилаларни аниқлаб, улар ўртасида мусобақалар ўтказиш ҳамда
оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот этиш орқали бошқа оилалар фаоллигини кучайтиришга эришишдир.
 
Тадбирга Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва “UT BANK” ЁАЖ ҳомийлик қилдилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1