1

​ЖАСУРБЕК ИБРОҲИМОВНИНГ ЎЛИМИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЖИНОЯТ ИШИ СУДГА ОШИРИЛДИ

ЖАМИЯТ 15.09.2017, 09:48
​ЖАСУРБЕК ИБРОҲИМОВНИНГ ЎЛИМИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЖИНОЯТ ИШИ СУДГА ОШИРИЛДИ

П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежининг 2-курс талабаси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими билан боғлиқ иш жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига оширилди. Бу ҳақда 14 сентябрь куни бўлиб ўтган брифингда Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Муроджон Содиқов маълум қилди.

Жасурбек Иброҳимовга нисбатан оғир тан жароҳатлари етказилганлиги ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан жиноий иш қўзғатилган эди, дея хабар беради Uz24 нашри.

Ишнинг тафсилотлари ошкор қилинади. Таъкидланишича, қолган барча маълумотлар суд иши давомида маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 17 ёшли Жасурбек Иброҳимов шу йилнинг 3 май куни коллеждошлари томонидан калтакланиб, касалхонага тушган ва 1 июнь куни вафот этганди. Шундан сўнг марҳумнинг онаси айбдорларни жазолашни сўраб, Ўзбекистон Президентига мурожаат қилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳолат бўйича тергов ҳаракатларини бошлаб, жиноят ишида гумонланувчи 1999 йилда туғилган Исломбек Абдужамилович Тулагановни қамоққа олганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1