1

10 фоизли сирка кислотаси чакана савдодан олинди

ЖАМИЯТ 26.11.2013, 16:40
10 фоизли сирка кислотаси чакана савдодан олинди
Сирка кислотасини чакана сотиш ва истеъмол қилишда янги талаблар жорий қилинди. 
 
Мазкур талаблар аҳоли хавфсизлик талабларини таъминлаш, фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида қарор қабул қилинди.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги 306-сонли қарорига мувофиқ чакана савдо қоидалари ўзгартирилди.  Хусусан, Қоидаларга мазмундаги 471-банд қўшилган. 
 
Яъни энди озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган 10 фоиздан ортиқ концентрацияли сирка кислотасини чакана савдода сотишга йўл қўйилмайди. 
 
Давлат солиқ қўмитасига “Ўзстандарт” агентлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда чакана савдо тармоғидаги озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган 10 фоиздан ортиқ концентрацияли сирка кислотаси сотилишининг олдини олиш, шунингдек ушбу маҳсулотни олиб қўйиш бўйича белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўриш топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1