АсосийSavol-javob

НЕГА ​“ОМАД ЛОТТО”ДА 8 ЙИЛДАН БУЁН ЮТУҚ ЧИҚМАЙДИ?

'НЕГА ​“ОМАД ЛОТТО”ДА 8 ЙИЛДАН БУЁН ЮТУҚ ЧИҚМАЙДИ?'ning rasmi

“ОМАД ЛОТТО” ЎЙНАБ, ГУГУРТ ПУЛИНИ ҲАМ ЮТИБ ОЛОМАЯПМАН”

8 йилдан бери “Омад лотто” лотереясини ўйнайман. Шу пайтга қадар бир дона гугуртни пулини ҳам ютиб олганим йўқ. Бу лотереянинг холис ўйналаётганига шубҳам бор.

Б.Низомов, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани

Н.АББОСОВ, Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банки раиси ўринбосари в.в.б:

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сонли қарори билан тасдиқланган "Лотереялар ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низомда Лотерея - юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини ихтиёрийлик асосида ўйин билетларини тарқатиш йўли билан жалб қилишни назарда тутувчи таваккалчиликка асосланган ўйин эканлиги таъкидланган.

Шунингдек, Халқ банки томонидан ташкил этилган «Омад Лотто» сонли, тиражли лотереяси «36 дан 5» ўйини юқорида қайд этилган қарор билан тасдиқланган "Лотереялар ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низом талаблари асосида ишлаб чиқилиб, Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган.

Бундан ташқари, мазкур ўйиннинг ютуқлар тиражлари инсон омили иштирокисиз лототронлардан фойдаланилган ҳолда, Молия вазирлиги вакили раислигида банк ходимлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат ҳайъат аъзолари иштирокида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг махсус студиясида тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Агар фуқаро АТ Халқ банки томонидан ташкил этиладиган «Омад Лотто» лотереяси «36 дан 5» ўйинини ўтказилиши юзасидан шубҳаланаётган бўлса, мазкур лотерея ўйинларининг бирида иштирок этиб, ютуқлар тиражини ўтказиш жараёнининг бевосита гувоҳи бўлиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар