АсосийJamiyat

ЛАРИСА МОСКАЛЁВА “ИРМА” ДОВУЛИДА ҚОЛГАН ЧОҒИДА ОНАСИДАН АЙРИЛДИ

'ЛАРИСА МОСКАЛЁВА “ИРМА” ДОВУЛИДА ҚОЛГАН ЧОҒИДА ОНАСИДАН АЙРИЛДИ'ning rasmi

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лариса Москалёванинг оиласида оғир жудолик юз берди.

Машҳур хонанда ўзининг Facebook саҳифасида ёзишича, у онасидан айрилган. Шу кунларда у АҚШда бўлиб, Ирма довулидан оиласи билан ҳимояланишига тўғри келган.

“Мажбурий тарзда эвакуация қилинишимизга тўғри келди. Аммо шу вақтда мендан жуда узоқда, Тошкентда онам вафот этди... Мен етиб боролмадим... Онамни 10 сентябрь куни дафн этишди... Онам жуда ажойиб инсон эди, унинг юраги 77 ёшида, 1 сентябрь куни уришдан тўхтади...Онам Тошкентни жуда яхши кўрарди, уни 1966 йилдан кейинги зилзиладан сўнг тиклашга катта ҳиссасини қўшган...Оҳиратингиз обод бўлсин, онажон...",

- деб ёзади Лариса.

Таҳририятимиз номдан Лариса Москалёва ва унинг оиласига ҳамдардлик изҳор этамиз.

    Бошқа янгиликлар