1

Парвоз эффектини берувчи велосипед чиқарилди (ВИДЕО)

ДУНЁ 27.11.2013, 11:30
Парвоз эффектини берувчи велосипед чиқарилди (ВИДЕО)
Дастлабки версияси икки йил олдин чиқарилган “StreetFlyer” велосипедининг оригинал модели сезиларли даражада янгиланди.

Энди у велосипедчига эътиборни тўлиқ транспорт воситасини бошқаришга қаратишни таклиф этади. Унинг ҳаракат кучини эса электр мотори бошқаради. 
Бундан ташқари, велосипед анъанавий ўриндиқ ўрнига махсус осма тизим билан жиҳозланган бўлиб, у одамга ер устида учиш имконини беради.

Ушбу факт конструкторларни велосипеднинг барча элементларини юқорига кўчириш, пастда эса фақат ғилдиракларни қолдиришга мажбур этди. Ҳаракат пайтида “учувчи” ер устидан фақат бир неча сантиметр баландликда бўлади ва ўзини деярли парвоз қилаётгандай сезади.
“StreetFlyer”нинг 750 ваттли двигатели соатига 13 км тезликни ривожлантириш ва вазни 82
кг гача бўлган одамни транспортировка қилиш имконини беради. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, велосипед конструкцияси тезликни соатига камида 20 км даражасида бера олади, келгусида эса ишлаб чиқарувчилар ушбу кўрсаткични соатига 40 км гача оширишни ваъда қилмоқда. 

Шунга қарамасдан,ҳозирнинг ўзидаёқ "StreetFlyer” 2 фоизли кўтарилишни енгишга қодир, жиддийроқ чўққиларни забт этиш учун эса ишлаб чиқарувчилар ҳозир узатиш қутиси устида
ишламоқда. У велосипеднинг кейинги модификациясида пайдо бўлиши мумкин.

<center><iframe width="560" height="315" src="//www.youtube.com/embed/rgVX2nj_x_k" frameborder="0" allowfullscreen></iframe></center>

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1