Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси томонидан жорий йилнинг 17 сентябрь куни соат 10:00да Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрининг Хотира ҳиёбонида Сурхондарё вилояти ИИБ ички ишлар органлари таянч пунктларининг 228 нафар профилактика инспекторларини қасамёдга келтириш, уларга хизмат уйлари ва имтиёзли равишда берилаётган шахсий автомашиналар калитини тантанали топшириш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Бош бошқармаси хабар берди.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат аъзолари, давлат бошқарув органлари ва вилоят ҳокимлик раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари, профилактика инспекторларининг ота-оналари, оила аъзолари иштирок этишди.






