АсосийSavol-javob

1 КВАДРАТ МЕТР ЕРНИНГ СОЛИҒИ ҚАНЧА?

'1 КВАДРАТ МЕТР ЕРНИНГ СОЛИҒИ ҚАНЧА?'ning rasmi
  • ШАҲАРДА ЕРНИНГ СОЛИҚ МИҚДОРИ ҚАНЧА? Шаҳарда 1 квадрат метр ерга қанча солиқ тўланади? Раҳмон Абдуллаев, Жиззах вилояти, Пахтакор тумани, Фориш кўчаси Эркин ГАДОЕВ, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раис ўринбосари: — Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 27-моддасига асосан, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкалари, агар Солиқ кодексида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-2699-сонли қарорининг 20-иловаси билан 2017 йил учун юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғининг ставкалари тасдиқланган. Унга мувофик, Жиззах шаҳрида юридик шахслардан ундириладиган ер солиғи ставкаси 1 га учун 14 646 583 сўмни, якка тартибда уй-жой қуришга бериладиган ерлар учун фуқаролардан ундириладиган ер солиғининг базавий ставкаси 1 квадрат метр учун 134,2 сўмни ташкил қилади.

    Бошқа янгиликлар