АсосийSavol-javob

ЭР-ХОТИН БИРГА ВАСИЯТ ҚОЛДИРИШИ МУМКИНМИ?

'ЭР-ХОТИН БИРГА ВАСИЯТ ҚОЛДИРИШИ МУМКИНМИ?'ning rasmi

ВАСИЯТНОМАНИ БИРГАЛИКДА ҚОЛДИРИШ МУМКИНМИ?

Айтингчи, бир ҳовлида яшайдиган кекса чол-кампирлар васиятномани биргаликда қолдиришлари мумкинми?

Сабоҳат У., Тошкент шаҳри Қорасарой даҳаси

Фаррухжон Файзиев, ҳуқуқшунос:

— Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 15 майда 2231-сон билан рўйхатга олинган “Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар ва ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 14-бандига биноан, тасдиқланаётган васиятнома бир кишининг номидан тузилиши керак. Бир неча кишининг (эр-хотин, ака-укалар, опа-сингиллар ва бошқалар) номидан тузилган васиятномалар тасдиқланиши мумкин эмас. Ҳомийнинг ўз ҳомийлигидаги шахс номидан, шунингдек, ишончнома асосида васиятномани тасдиқлашга йўл қўйилмайди.

    Бошқа янгиликлар