АсосийJamiyat

​МИЛЛИЙ БОҒ ЁПИЛДИ, ЎРНИГА ДЕЛЬФИНАРИЙ ВА СЁРФИНГ УЧУН СУВ ИНШООТИ ҚУРИЛАДИ

'​МИЛЛИЙ БОҒ ЁПИЛДИ, ЎРНИГА ДЕЛЬФИНАРИЙ ВА СЁРФИНГ УЧУН СУВ ИНШООТИ ҚУРИЛАДИ'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент шаҳрида замонавий ва юқори технологияли маданият ва истирохат боғини барпо этиш тўғрисидаги қарорига Унга кўра, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ўрнида янги дам олиш маскани қурилади.

Майдони кўл билан бирга 20,79 гектарни ташкил қилувчи боғда амфитеатр, рангли фаввора, аттракционлар ва ҳордиқ чиқариш учун бошқа кўнгилочар объектлар қурилади.

Шунингдек, иккита “Америка тепаликлари” аттракциони, иккита болалар автодроми, интерактив поезд, лабиринт, сёрфинг билан шуғулланиш учун сунъий тўлқинли сув иншооти, тўртта қўлга ўргатилган дельфин иштирокидаги шоу-дастур учун дельфинарий очилиши кутилмоқда. Қарорга кўра, дастлаб 4 та дельфин ҳарид қилинади.

Хориждан олиб кирилувчи қурилиш материаллари, ускуналар, техника, аттракционлар, аудио ва видеоқурилмалар, дельфинлар, қушлар, балиқлар ва ўсимликлар божхона тўловларидан озод этилган.
Лойиҳа концепциясига кўра, реконструкция қилинган ва замонавийлаштирилган янги боғ ҳар куни 10 минг нафар ташриф буюрувчига хизмат кўрсата олади.

18 сентябрдан Миллий боғ ёпилди. 1 октярбга қадар боғ ҳудудидаги бинолар бузилади, аттракционлар олиб ташланади. 1 ноябрда эса боғнинг шу ҳудуди узоқ муддатли ижара учун инвесторга берилади. Ижара муддати лойиҳа якунлангандан кейин 49 йилга тенг бўлади. Янги боғ 2021 йилнинг 1 январь кунигача фойдаланишга топширилиши керак

Ушбу лойиҳа қиймати 60 млн. доллар бўлиб, унга Stargate Systems МЧЖ тнвесторлик қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар