АсосийJinoyat

КЕЛЕСДА 17 ЁШЛИ ШАХС ​ҚОТИЛЛИК СОДИР ЭТДИ

'КЕЛЕСДА 17 ЁШЛИ ШАХС ​ҚОТИЛЛИК СОДИР ЭТДИ 'ning rasmi

Тошкент тумани Келес шаҳрида қасддан одам ўлдириш жинояти содир қилинди.

Хусусан, 17 сентябрь куни тунги вақтда туманда яшовчи Зеблин Андрей Сергеевич (1999 й.т.) тумандаги уйлардан бирига дераза орқали кириб, пичоқ билан қуролланган ҳолда мазкур уйда яшовчи ухлаб ётган фуқароларга ҳужум қилган.

Етказилган кўплаб жароҳатлар натижасида 1988 й.т. аёл киши ҳалок бўлган. Унинг турмуш ўртоғи (1987 й.т.) жиноят вақтида уйғониб, тажовузкорни тўхтатмоқчи бўлган, бироқ у ҳам оғир тан жароҳатлари олган (шифохонага жойлаштирилган).

Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида А.Зеблин ушланди.

Ҳозирги вақтда жиноятнинг сабаблари аниқланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасдддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бошқа янгиликлар