Қозоғистон ОАВ берган маълумотга кўра 2017 йилнинг 17 сентябрь куни оқшомда Остона шаҳрида қурилаётган объект ҳудудида том ва деворлар қулаб тушиши оқибатда, дастлабки маълумотларга кўра, 3 та Ўзбекистон фуқароси жабрланган бўлиб, улардан 2 киши ҳалок бўлган ва 1 киши касалхонага ётқизилган.
Қозоғистоннинг тегишли органлари томонидан тезкор тергов гуруҳи тузилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Элчихонанинг консуллик бўлими томонидан фавқулодда ҳолат ҳақида батафсил маълумот олиш учун қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, дея хабар беради ТИВ матбуот хизмати.