1

​АНТОНИУ ГУТЕРРИШ ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БОШ АССАМБЛЕЯДАГИ НУТҚИ НИҲОЯТДА МАЗМУНДОР БЎЛГАНИНИ ТАЪКИДЛАДИ

ЖАМИЯТ 20.09.2017, 12:01
Теглар: БМТ, Шавкат Мирзиёев
​АНТОНИУ ГУТЕРРИШ ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БОШ АССАМБЛЕЯДАГИ НУТҚИ НИҲОЯТДА МАЗМУНДОР БЎЛГАНИНИ ТАЪКИДЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни БМТнинг Нью-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.

Давлатимиз раҳбари жорий йил июнь ойида Самарқанд шаҳрида БМТ Бош котиби билан бўлиб ўтган учрашувни катта мамнуният билан эсга олди ҳамда халқаро тараққиётга доир ва минтақавий долзарб масалаларнинг аксарияти бўйича томонларнинг фикр ва қарашлари ўхшаш эканини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев Антониу Гутерришга БМТ Барқарор тараққиёт мақсадларига эришишнинг "йўл харитаси" бўлган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди, деб ёзади ЎзА.

Президентимиз Стратегия доирасида давом эттирилаётган кенг миқёсли янгиланишлар тўғрисида сўзлаб берди. Жумладан, бош мақсади "Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак", деган ғояни ҳаётга татбиқ этишдан иборат Маъмурий ислоҳотлар концепцияси тасдиқланди. Валюта сиёсатининг либераллаштирилиши амалда таъминланмоқда.

Шавкат Мирзиёев Антониу Гутерриш билан мамлакатимиз ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, минтақавиий масалалар бўйича фикр алмашди. «Марказий Осиё минтақаси – ташқи сиёсатимизнинг бош устувор йўналиши», деб алоҳида таъкидлади давлатимиз раҳбари.

Ўзбекистон Президенти БМТ Бош котибини 2017 йил 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиш режалаштирилган Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор тараққиётнинг долзарб масалалари бўйича халқаро анжуманда шахсан иштирок этишга таклиф қилди.

Антониу Гутерриш Ўзбекистонга ташрифи чоғида кўрсатилган меҳмондўстлик ва самимий қабул учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди. Самарқандда бўлиб ўтган музокаралар якунларини юксак баҳолади. 2017-2020 йилларда БМТ, жумладан, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси қабул қилинганига алоҳида эътибор қаратилди.

БМТ Бош котиби Ўзбекистон Президентининг Бош Ассамблеянинг 72-сессиясидаги нутқи ниҳоятда мазмундор бўлганини таъкидлади. Антониу Гутерришнинг фикрича, давлатимиз раҳбари БМТнинг юксак минбаридан туриб билдирган ташаббуслар муҳим аҳамиятга эга ва ўз вақтида илгари сурилди. Бош котиб ушбу ташаббусларни халқаро майдонда илгари суришга кўмаклашишга тайёрлигини қайд этди.

Бош котиб Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини оширишда алоҳида аҳамиятга эга ўзгаришларни қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.

БМТ раҳбари мамлакатимиз томонидан минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, Афғонистонни қайта тиклашга кўмаклашиш бўйича кўрилаётган аниқ чора-тадбирларни юқори баҳолади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Амударё ва Сирдарё сув ресурсларидани фойдаланиш тўғрисидаги конвенцияни илгари суриш, Орол денгизи билан боғлиқ экологик фалокат оқибатларини юмшатишга халқаро ҳамжамият диққат-эътиборини қаратиш учун барча имкониятларини ишга солишини билдирди.

Учрашувда ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича атрофлича фикр алмашилди.

Шарҳлар

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари билан учрашув бўлди

15.03.2023, 10:55

2023 йил 13 март куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқларибўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк билан учрашув бўлди. Учрашувда Ўзбекистонда инсон...
Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
БМТ Бош Ассамблеясида Украинанинг ҳудудий яхлитлиги учун овоз берилди

13.10.2022, 12:43

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Москвадан Украинанинг Донецк, Запороже, Луганск ва Херсон вилоятларининг айрим вилоятларининг мақоми ҳақидаги қарорларни бекор қилишни талаб қилди. Бу ҳақда БМТнинг...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1