АсосийJamiyat

​ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ «ОЧИҚЛИГИ ИНДЕКСИ»НИНГ РЕЙТИНГИДА ЯНА БИРИНЧИ ЎРНИДА

'​ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ «ОЧИҚЛИГИ ИНДЕКСИ»НИНГ РЕЙТИНГИДА ЯНА БИРИНЧИ ЎРНИДА'ning rasmi

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари очиқлиги бўйича ўтказилган мониторинг натижалари асосида Ўзбекистонда «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти «Очиқлиги индекси»нинг Рейтинги» эълон қилинди.

Республикамиздаги 52 та давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти баҳоланган мазкур рейтингда Давлат солиқ қўмитаси 96 балл билан биринчи ўринни эгаллади.

Рейтинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш ва мониторинг бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан тузилган.

Рейтингни шакллантиришда фуқаролар учун ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ахборотлардан фойдаланиш учун зарур шароитлар яратилганлиги, ахборот олишга доир сўровларнинг ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилиши, Ахборот хизматлари ва идоранинг расмий сайти фаолияти самарали йўлга қўйилганлиги масалалари бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, таҳлил қилинган.

    Бошқа янгиликлар