1

ЭНДИ БЕПУШТЛИКНИ ДАВОЛАШ УЧУН ХОРИЖГА БОРИШ ШАРТ БЎЛМАЙДИ

ЖАМИЯТ 21.09.2017, 17:39
ЭНДИ БЕПУШТЛИКНИ ДАВОЛАШ УЧУН ХОРИЖГА БОРИШ ШАРТ БЎЛМАЙДИ

21 сентябр куни Тошкентдаги Hayat Regency Toshkent меҳмонхонасида "Ўзбекистонда инновацион ёрдамчи репродуктив технологияларни жорий этиш истиқболлари ва усуллари" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

— Бугунги кунда репродуктив саломатлик ва бепуштлик муаммоси дунё бўйича жуда муҳим тиббий ҳамда жиддий ижтимоий-психологик муаммолардан бири бўлиб қолмоқда, — деди Республика Ихтисослаштирилган "Акушерлик ва Гинекология" илмий-амалий тиббиёт маркази рахбари Дилбар Нажмутдинова. — Халқаро экспертларнинг баҳолашига кўра, дунёда репродуктив ёшдаги жуфтликлар ўртасида бепуштликнинг тарқалганлиги ўртача 13-15%ни ташкил этади. Бепуштлик оилада ижтимоий ва психологик ноқулайликларга, ихтилофли вазиятларга, ажралишлар сонининг ортиб боришига олиб келадиган омиллардан бири ҳисобланади. Бефарзандликдан озор чекканлар салбий хиссиётларга берилувчан бўлиб, бу кайфият жамиятда умумий иш фаолиятининг пасайишига олиб келади.

Д.Нажмутдинованинг таъкидлашича, мамлакатимизда ҳам бепуштлик муаммоси мавжуд. Республикамиз аҳолиси 32 миллиондан ортиқ бўлса, улардан 15.7 миллион нафари аёллар бўлиб, уларнинг 8 миллион нафардан ортиғи репродуктив ёшдагиларни ташкил этади. Ўзбекистонда ўтказилган турли тадқиқотлар натижаларига кўра, никоҳ қурган аёллардан бирламчи бепуштлик билан азият чекувчи аёллар 4.9% дан 5.3% гачани ташкил этади. Бу рақамлар аёлларда бепуштлик муаммоси бартараф этишни талаб этади. Шу боис мазкур давра суҳбатида юртимизда ёрдамчи репродуктив технологиялар(ЁРТ) ни ривожлантиришни тақозо этмоқда.

Ўзбекистонда ёрдамчи репродуктив технологияларни йўқлиги сабаб бепуштликдан азият чекаётганлар муолажаларни бошқа мамлакатларда ўтказишга мажбур бўлишмоқда. Ўртача статистик маълумотларга кўра, эру-хотинни чет элда даволаниш ва йўл ҳаққи учун 3 ООО дан 10 ООО АҚШ доллари сарфлар экан.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан халқаро экспертлар иштирокида ўтказилган давра суҳбатида ҳозирги кунда бепуштликни даволовчи замонавий технологияларни юртимизга татбиқ этишнинг ҳуқуқий ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар ўрганилди. Шунингдек, Репродуктив саломатлик борасида глобал тенденциялар ва технологияларни ўрганиш, бу борада хизмат кўрсатиш борасида фикр алмашилди.

Давра суҳбати давомида мамлакатимизда ёрдамчи репродуктив технологияларни татбиқ этиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш, резолюция қабул қилиш бўйича "Мерк", ва "Сона-Фарм" халкаро компаниялар билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Darakchi.uz маълумотномаси: "Мерк" халқаро компанияси бутун дунё бўйлаб беморларнинг манфаати учун фаолият олиб боради. Бугунгача бутун дунё бўйлаб 2.5 миллиондан ортиқ бола "Мерк" компаниясининг инновацион маҳсулотлари ва технологиялари асосида дунёга келган. Компания тиббиётнинг турли соҳаларида кенг тажрибага эга.

— Биз ўз тажрибаларимизни баҳолиқудрат ҳамкорлар билан баҳам кўришга ва бу ҳамкорлигимиз беморларнинг ҳаётига қувонч улашишидан мамнунмиз, — деди “Мерк” Биофарма ЕМЕА ҳудуди буйича бошқарув қўмитаси аъзоси, доктор Маттиас Вернике.

"Сона-Фарма" компанияси МДҲ мамлакатларида репродуктив мутахассисларни билим даражасини ошириш, етакчи жаҳон клиникалари мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш, янги технологияларни ўзлаштириш ва уларни марказларда жорий этиш борасида улкан ишларни амалга оширади. Компания илм-фан ва амалиёт соҳасида сифат стандартларини сақлаш, шунингдек клиникаларни бошқариш ва маркетинг ишларини олиб боришни, назорат қилади ва бу йўналишда маслаҳат хизматларини кўрсатади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1