АсосийJamiyat

Ўзбекистонда қиш мавсумига об-ҳавони башорат қилишди

Мавсумий ҳарорат башоратларини тузаётганда  ўртача кўрсаткичлар эътиборга олинади, бунда кундалик об-ҳавога ўхшаб аниқ рақамларни келтириш мушкул.

Шунинг учун ҳозирдан энг совуқ кунлар ҳақида гапиришнинг иложи йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги гидрометеорология хизмати маркази мутахассислари [url=http://uz24.uz/uz/society/uish-faslida-bizni-uanday-ob-avo-kutmouda]Uz24 нашрига маълумот беришди. Одатда юртимизда энг паст ҳарорат декабрнинг иккинчи ярмидан, февраль ойининг ўрталаригача кузатилади. Бироқ, баъзи ҳолларда, ҳудди 2010-2011 йилги қиш мавсумида бўлганидек энг совуқ кунлар февралга тўғри келиб қолиши ҳам мумкин.

Ўзбекистонда қиш фаслида совуқ ҳароратнинг узоқ вақтгача бирдек сақланиб туриши камдан-кам ҳолларда кузатилади. Охирги бор бундай ҳарорат 2007-2008 йилларда қайд этилганди. Келаётган қишки мавсумда ҳароратнинг тез-тез ўзгариб туриши кутилмоқда.

Жумладан Ўзбекистон ҳудудида қиш мавсуми давомида вақти-вақти билан меъёрдан юқори иссиқ ҳавонинг, аксинча меъёрдан 2-4, баъзи жойларда 7-10 даража паст кўрсаткичи билан алмашиб туриши мумкин. 

Метеорология мутахассиси Янги йил об-ҳавоси тўғрисида сўралганда, дунёда 6 суткадан ортиқ вақтга аниқ об-ҳаво башоратини айтиш мушкуллигини ва шу сабабли янги йил об-ҳавоси ҳақида бироз вақт ўтиб тўхталиш мақсадга мувофиқ бўлишини айтди.

    Бошқа янгиликлар