СОХТА 20 МИНГ АҚШ ДОЛЛАРИНИ ОЛИБ ЎТИШГА УРИНГАН АЁЛ ФОШ ҚИЛИНДИ

ЖИНОЯТ 22.09.2017, 11:38
Теглар: Жиноят, валюта
СОХТА 20 МИНГ АҚШ ДОЛЛАРИНИ ОЛИБ ЎТИШГА УРИНГАН АЁЛ ФОШ ҚИЛИНДИ

Валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва улар чек қўйиш мақсадида республикамиз божхоначилари томонидан доимий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Ушбу тадбирлар самараси ўлароқ, яқинда “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан кўп миқдордаги сохта валюталарнинг олиб ўтилишига доир божхона қоидабузарлиги фош қилинди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Истанбулдан учиб келган фуқаро Э.Абдулхаеванинг йўл сумкаси божхоначилар томонидан белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, сумкадаги оёқ кийимлари орасига 20 минг АҚШ доллари яшириб жойлаштирилганлиги аниқланди.

Йўловчи божхона декрациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган, божхона назоратидан яширинча олиб ўтишга уринилган ушбу валюталарни синчиклаб кўздан кечириш давомида божхона ходимларини шубҳалантирган яна бир жиҳат фош бўлди.

Гап шунда-ки, бир қарашда ҳақиқийдек туюлса-да, ушбу купюраларнинг барчаси қалбаки бўлиб чиқди. Буни қалбаки купюраларни аниқлашга ихтисослашган валюта детектори ҳам тасдиқлади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош марказининг хулосасига кўра, ушбу купюраларда тўрсимон структуралар ва ҳимоя ленталари мавжуд эмас, пуллар махсус корхоналарда тайёрланмаган, аксинча оддий электрофотографик ва ясси босма усулда чоп этилган экан. Шунингдек, купюралардаги ранглар бир-биридан яққол фарқ қилади.

Суриштирувлар давомида Э.Абдулхаева ушбу пулларни Истанбулдаги нотаниш шахсларнинг илтимосига биноан олиб келаётганлигини таъкидлади. Унинг бу ишонувчанлиги энди унга қимматга тушади. Зеро, амалдаги тартибларни билмаслик кишини жавобгарликдан озод қилмайди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасида ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 3 қисми “а” бандига мувофиқ жиноят иши қўзғатилди.

Ушбу моддага биноан қалбаки чет эл валютасини жуда кўп миқдорда ўтказиш ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 240-моддасига мувофиқ жисмоний шахслар томонидан божхона чегарасини кесиб ўтаётганда нақд миллий ва нақд чет эл валютасининг олиб ўтилиши устидан назорат бевосита божхона органлари томонидан амалга оширилади.

Шарҳлар

Бразилия ва Аргентина ягона валютага ўтмоқда

23.01.2023, 11:44

Бразилия ва Аргентина расмийлари умумий валюта яратиш устида иш бошлайдилар, деди икки мамлакат президентлари Луис Инациу Лула да Силва ва Алберто Фернандес. "Биз умумий Жанубий Америка...
Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Нега истеъмолчи хорижий валютани алмаштиришда қийналиши керак? Ёхуд валюта айирбошлашдаги сунъий тўсиқлар кимга хизмат қилмоқда?

01.12.2021, 08:55

Бундан 4-5 йил аввал юртдошларимиз учун хорижий валюталарни эркин сотиб олиш ушалмас орзу эди. Республикамизда амалда 2 та давлат ва қора бозор валюта курслари муомалада...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1