1

ТОШКЕНТДА УЙ ТОЗАЛОВЧИ ХОНАДОНДАН КАТТА МИҚДОРДА ПУЛ ЎҒИРЛАБ КЕТДИ

ЖИНОЯТ 22.09.2017, 12:07
ТОШКЕНТДА УЙ ТОЗАЛОВЧИ ХОНАДОНДАН КАТТА МИҚДОРДА ПУЛ ЎҒИРЛАБ КЕТДИ

Тошкентда уй тозаловчи хонадондан 12.600.000 сўм ва 100 ақш доллар бўлган мол-мулкни ўғирлади.

2017 йилн 16 сентябр куни соат тахминан 12:00ларда, “Барно” исмли аёл, Юнусобод тумани ҳудудида, фуқаро Халбеков Отабек Хикматовичнинг хонадонида уй тозаловчи сифатида бўла туриб, уй эгасининг чалғиганлигидан фойдаланиб, ётоқхонадан унга тегишли жами баҳоси 12.600.000 сўм ва 100 АҚШ доллар бўлган мол-мулкини ўғирлаган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган эди.

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида, мазкур жиноятни Қаршиева Барно Саттаровна содир этганлиги аниқланди.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.


Диққат !!! Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1