-2001 йили яхши ниятлар билан қизимни турмушга бердим. Қудаларнинг «Тўйдан сўнг «ЗАГС»дан ўтишади» деганига ишониб, бу масалада жиддий турмадим. Оқибатда эса... Хуллас, қизимнинг турмуши бўлмади. Эгизак фарзандлари дунёга келгач, туғруқхонадан тўғри уйга олиб келдик. Набираларимнинг бири туғма ногирон. Доимий парваришга муҳтож. Ҳарна ёрдам бўлар деб, алиментга бергандик. Аммо куёв томон алиментни бекор қилиш учун қарши ариза берибди. Шундай қилиниши мумкинми? Қонуний никоҳ йўқлиги боис наҳот фарзандларини тан олмаса?
-Алимент масаласини ҳал этиш билан бир вақтда куёвингизга нисбатан оталикни белгилаш ҳақидаги даъво талаби билан судга мурожаат этсангиз, мақсадга мувофиқ бўлади. Алимент ундируви белгилангач, қарздор фарзандлари вояга етгунига қадар уларнинг моддий таъминоти учун масъул ҳисобланади.
Исми сир тутилади
Манба: «Sug'diyona» газетаси