29.11.2013 12:32
Бразилияда мушукларнинг номаълум тури кашф этилди
Ушбу кузатув олимларга 21 асрда Америка ҳудудида кашф этилган мушуксимонларнинг янги тури ҳақида эълон қилиш имконини берди.
Онциллалар тузилиши ва ранги бўйича кичкина ягуарни эслатади. Улар оддий уй мушугидан
бироз йирикроқ, катта эркак мушукнинг оғирлиги 3 кг га яқин. Кичкина йиртқичлар асосан тунда фаол бўлади, кундузи эса дарахт шохларида дам олади. Асосан қушлар ва майда кемирувчиларни овлайди.
Онциллалар йўқолиб кетиш хавфи остида бўлгани боис олимларнинг диққат-эътиборига тушган эди. Биологларнинг сўзларига кўра, ёввойи мушуклар ҳақида тўпланган маълумотлар уларни ҳимоя қилиш бўйича тегишли чораларни ишлаб чиқишга ёрдам беради.