Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мексика Қўшма Штатлари Президенти Энрике Пеня Нетога ҳамдардлик мактубини йўллади.
“Мексикадаги талофатли зилзила оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлганлиги ҳақидаги хабар бизни чуқур қайғуга солди” – дейилади Президент мактубида.
Давлатимиз раҳбари бутун Мексика халқига, шунингдек, нобуд бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ва жароҳатланганларга самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради.