АсосийDunyo

​МЕКСИКАДА ЯНА ЗИЛЗИЛА СОДИР БЎЛДИ

'​МЕКСИКАДА ЯНА ЗИЛЗИЛА СОДИР БЎЛДИ'ning rasmi

Мексика соҳилларида 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди.

Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати хабар берди. Америкалик сейсмологларнинг маълум қилишларича, зилзила эпимаркази Мексиканинг Эльдорадо шаҳридан 107 километр жануби-ғарбда жойлашган. Ўчоғи 10 километр чуқурликда бўлган.

Жабрланганлар, вайроналар ҳамда цунами хавфи ҳақида маълумотлар йўқ.

19 сентябрь куни мамлакатда содир бўлган сўнгги 100 йилдаги энг кучли зилзила қарийб 300 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Унинг магнитудаси 7,1 ташкил қилди. Қидирув-қутқарув ишлари туну-кун олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар