1

Ўсмир ҳар ҳафта 2,5 сантиметрга ўсмоқда

ДУНЁ 29.11.2013, 14:30
Ўсмир ҳар ҳафта 2,5 сантиметрга ўсмоқда
Британиянинг Стоктон шаҳрида истиқомат қилувчи 18 ёшли Жош Готт камдан-кам учрайдиган касалликка учраган.

Унинг бўйи ҳарҳафта 2,5 сантиметрга ўсмоқда. Шифокорлар нима қилишни билмаяпти, ўсмирнинг онаси эса унга кийим олишга қўрқмоқда, чунки Жош ҳар куни ўзгаряпти. Экспертлар ҳамма гап генетикада деб ҳисобламоқда, дея хабар беради “Daily Mail”.

Онасининг сўзларига кўра, Жош 11 ёшга тўлганидан кейин тез ўса бошлаган. Аёл ўғлига нима
бўлаётганини тушунмаган ва шифокорларга мурожаат қила бошлаган. Бироқ улар буни организмдаги гормонал ўзгаришлар билан изоҳлаб, бунинг қўрқинчли жойи йўқлигини айтган. Ҳозир йигитчанинг бўйича 2,07 метрни ташкил этади. Ота-онасининг бўйи эса ундан камида ярим метрга паст.

Узоқ қидирувлардан сўнг йигитнинг онаси Ньюкаслдаги тиббий марказ экспертларига мурожаат қилади ва улар ўсмир билан нима юз бераётганини аниқлайди. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, ҳамма гап хромосомалардаги кичик бузилишда экан. Бироқ тиббиёт ходимлари ушбу касаллик нималарга олиб келишини, энг асосийси эса, ундан қандай халос бўлиш мумкинлигини билмаяпти. Уларнинг фикрича, Жош кун эмас, соат сайин ўсаётган сайёрадаги ягона инсон ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1