29.11.2013 14:41
Эронда зилзила рўй берди, қурбонлар бор
5,7 магнитудали ер силкинишлари Бушер повнциясида қайд этилди. Бу ерда турар-жой биноларининг деярли ҳаммаси вайрон бўлган.
Маҳаллий хукумат вакилларининг хабар беришларича, жабрланган ҳудудга керакли ёрдам
кўрсатилган: жабрланганлар шифохонага ёткизилган. Бош панасиз қолган 2 мингта оилани вақтинчалик бошпанага жойлаштириб, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашмоқда. Зилзила эпимаркази Бушер АЭСга яқин жойлашганига қарамай маълумотларга кўра, унга ҳеч қандай зарар етмаган.
Айни дамда қутқарувчилар энерготаъминот тизимини тиклаб, ҳаробаларни текширмоқдалар.