1

​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ РАФИҚАСИ БИЛАН АҚШ ПРЕЗИДЕНТИ ДОНАЛЬД ТРАМП УЮШТИРГАН РАСМИЙ ҚАБУЛ МАРОСИМИДА ИШТИРОК ЭТДИ

ЖАМИЯТ 23.09.2017, 10:19
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Президент
​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ РАФИҚАСИ БИЛАН АҚШ ПРЕЗИДЕНТИ ДОНАЛЬД ТРАМП УЮШТИРГАН РАСМИЙ ҚАБУЛ МАРОСИМИДА ИШТИРОК ЭТДИ

Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига ташрифи, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи юртдошларимизга чексиз ғурур-ифтихор бағишлади. Бу мазкур ташриф анчадан буён кутилгани, Президентимизнинг нутқи одамларнинг қалбидан, тафаккуридан чуқур жой олганидан далолат, деб ёзади ЎзА.

Президентимизнинг нутқи мазмундорлиги ва аҳамияти билан алоҳида ажралиб турди. Қисқа бўлишига қарамай, нутқ замонамизнинг энг долзарб мавзуларини қамраб олди: Ўзбекистондаги ислоҳотлар, демократия, инсон ҳуқуқлари, ёшлар масаласи, диний бағрикенглик, халқаро хавфсизлик, минтақавий ҳамкорлик, экология ва ҳоказо.

Шунингдек, ушбу сафари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп томонидан уюштирилган расмий қабул маросимида иштирок этди.

Шарҳлар

Президентнинг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

19.04.2024, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда янги тарихий давр бошланмоқда

19.04.2024, 14:58

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати...
Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1