АсосийSavol-javob

​«ЭРИМ МЕРОСГА ШЕРИК БЎЛМОҚЧИ...»​

'​«ЭРИМ МЕРОСГА ШЕРИК БЎЛМОҚЧИ...»​'ning rasmi
  • Отам ўзи раҳбарлик қилиб келаётган корхонани ўғлимга васият қилиб қолдирмоқчи. Эрим эса «Корхона ўғлимга ўтиши билан уни ўз номимга расмийлаштириб, сўнг сотиб юбораман» дейди. Ўғлим эндигина 10 ёшга тўлди. Агар бобоси васиятни амалга оширса, эримнинг корхонада ҳаққи бўладими?
  • Исми сир тутилади
  • Васиятнома фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкини вафот этган тақдирда қандай тартибда тасарруф қилиш ҳақидаги охирги хоҳиш иродасидир. Васиятномага кўра, мерос олувчининг вояга етмаганлик ҳолатлари унинг чекланишига асос бўлолмайди. Мерос очилган вақтда агар меросхўр вояга етмаган бўлса, у вояга етгунига қадар мулк унинг қонуний вакиллари томонидан бошқарилади.

Манба: «Sug'diyona» газетаси



    Бошқа янгиликлар