Хитой кўмир шахталарини ёпмоқчи

ДУНЁ 29.11.2013, 17:34
Хитой кўмир шахталарини ёпмоқчи
Хитой ҳукумати мамлакат ишлаб чиқаришини бирлаштириш мақсадида кўмир саноатини ислоҳ қилиш ишларини тезлаштирмоқчи.

Ушбу ислоҳотлар доирасида унча катта бўлмаган шахталарни ёпиш кўзда тутилган.

Шу билан бирга,сифати юқорироқ бўлган кўмир импортини кучайтириш учун тарифлар ставкасини ўзгартириш ҳам режалаштирилмоқда, дея хабар беради ҳукумат сайти. Ушбу чоралар “жадал ўсиб бораётган кўмир қазиб олиш суръатини секинлаштириш”га қаратилган бўлиб, бу кўмир нархларининг тушишига ва кўриладиган зарарнинг ошишига туртки бўлади.

Шу тариқа, ҳар йиликўпи билан 90 минг тонна кўмир қазиб олаётган шахталар аста-секин ёпилади. Бундан ташқари, нафақат хавфли кўмир шахталари, балки ноқонуний қурилган ёки
белгиланган ҳажмларни ошириб юборган кўмир шахталари ҳам ўз фаолиятини
тўхтатади.

Шу билан бирга, ҳукумат қонунбузарлар учун жазони ҳам қатъийлаштирмоқда, уларга нисбатан қандай жазо чораси кўрилиши кейинроқ эълон қилинади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1