АсосийJamiyat

​“КОБАЛЬТ” ИШТИРОКИДА ЙТҲ: БИР АЁЛ ВАФОТ ЭТДИ, ИККИ НАФАР БОЛА КАСАЛХОНАГА ЁТКИЗИЛДИ

'​“КОБАЛЬТ” ИШТИРОКИДА ЙТҲ: БИР АЁЛ ВАФОТ ЭТДИ, ИККИ НАФАР БОЛА КАСАЛХОНАГА ЁТКИЗИЛДИ'ning rasmi

2017 йил 23 сентябрь куни соат 18:30ларда, “Бунёдкор” кўчаси РСЭМ биноси қаршисида, “Кобальт” русумли автоулов хайдовчиси, руль бошқарувини йуқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.

Ҳодиса оқибатида “Кобальт” хайдовчиси “чап томон тоз суяги синиши” ташхиси билан РШТЁИМга ётқизилган. Унинг йўловчиларидан бири 1950 йилда туғилган аёл тан жарохатлари билан РШТЁИМга олиб келинган вақтида вафот этган. Икки нафар 2006 ва 2009 йилда туғилган қиз ва бола бош мия очиқ жароҳатлари билан РНХИМга ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Бошқа янгиликлар