1

Ислом Каримов Дмитрий Медведевни қабул қилди

ЖАМИЯТ 30.11.2013, 10:15
Ислом Каримов Дмитрий Медведевни қабул қилди
29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Россия Федерацияси ҳукумати Раиси Дмитрий Медведевни қабул қилди.
 
Медведев Тошкентга Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзодавлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун келган.
 
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Россия бир-бири учун ҳар доим очиқлиги, қарор топган дўстлик ва ҳамкорлик ришталари юксак қадрланиши қайд этилди.
 
Суҳбат чоғида жаҳон молиявий инқирози давом этаётганига қарамай, томонлар ўзаро савдо-сотиқнинг юқори кўрсаткичларини сақлаб қолишга эришгани ва 2012 йилда унинг ҳажми 12 фоиздан кўпроқ ошиб, 7,6 миллиард АҚШ долларини ташкил этгани мамнуният билан таъкидланди. Ўзаро товар айирбошлаш таркибида ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.
 
Россия ҳукумати Раиси самимий қабул учун Президентимизга миннатдорлик билдирди ва Россия раҳбарияти ўзаро ишонч, давлатларимиз ва халқларимиз олдида турган узоқ муддатли мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон билан серқирра ҳамкорликни давом эттириш ва мустаҳкамлаш борасида бундан буён ҳам ҳамжиҳатликда иш олиб бориш тарафдори эканини таъкидлади.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1