1

Тошкентда Марказий Осиё кинология маркази раҳбарлари йиғилдилар

ЖАМИЯТ 30.11.2013, 11:32
Тошкентда Марказий Осиё кинология маркази раҳбарлари йиғилдилар
29 ноябрь куни пойтахтимиздаги Миллий кинология марказида БОМКА Ривожлантириш дастурининг 8 босқичи доирасида “Гиёхванд ҳамда қурол-аслаҳа ва портловчи моддаларини қидириш” йўналиши бўйича навбатдаги минтақавий ўқув курсларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
 
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ва Европа Иттифоқи комиссиясининг Марказий Осиё давлатлари чегараларини бошқариш ва гиёҳванд моддаларни олдини олишга
кўмаклашувчи дастур доирасида ташкил этилган курслар 16 сентябридан 30 ноябригача давом этди.
 
Тадбир доирасида Марказий Осиё давлатлари божхона ва чегара хизматларига тегишли кинология маркази раҳбарларининг бешинчи минтақавий анжумани ҳам бўлиб ўтди.
 
Давлат божхона қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон республикаларининг чегара ва божхона тузилмаларида фаолият
юритаётган кинология хизматлари раҳбарлари, Шунингдек, ЕХҲТ, ШҲТ  Ижроия қўмитаси, Туркия Ҳамкорлик ва тараққиёт ҳалқаро агентлиги (TIKA), БМТнинг Гиёҳванд моддалар устидан назорат қилиш ва жиноятларнинг олдини олиш бошқармаси, Техник ҳамкорлик бўйича Германия жамияти, АҚШ, Буюк Британия, Болгария, Чехия, Исроил, Италия ва бошқа давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари  иштирок этишди.
 
Тадбирда Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Ғ.Шукуров, БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Яко Силиерслар сўзга чиқишди.
 
Таъкидланганидек, Ўзбекистон БМТ Тараққиёт Дастури ва Европа Иттифоқининг турли ихтисослаштирилган минтақавий лойиҳаларида фаол қатнашиб келмоқда. Бу йўналишдаги энг
муваффақиятли лойиҳалардан бири - Марказий Осиё давлатлари чегараларини бошқариш ва гиёҳванд моддаларни олдини олишга кўмаклашувчи БОМКА Ривожлантириш дастури бўлиб, Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2004 йилда тасдиқланган.
 
Мазкур Дастур доирасида ташкил этилган турли хил ўқув ва таништирув семинарларида 2004 йилдан буён Давлат божхона қўмитаси, Олий ҳарбий божхона институти, Миллий кинология маркази ходимлари фаол иштирок этиб келишмокда. Натижада қўлга киритилган янги билим ва назарий кўникмалар миллий божхона хизмати фаолиятида ўз аксини топиб келмоқда.
 
Лойиҳа доирасида ўтган йиллар давомида Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистоннинг 145 нафар кинологлари “Гиёҳванд моддаларни қидириш” ҳамда “Қурол-аслаҳа ва портловчи моддаларни қидириш” йўналишларида минтақавий ўқув курсларида таҳсил олишди. Хусусан, жорий йилдаги навбатдаги минтақавий ўқув курсларини Ўзбекистон ва қўшни давлатларнинг 20 нафар кинологлари якунига етказишди.
 
Тадбирда иштирокчиларга ўқув курсларини тугаллаган кинологлар томонидан хизмат итлари кўмагида гиёҳванд модддалар ва портловчи  воситаларни излаб топиш бўйича кўргазмали амалий чиқишлар намойиш қилинди. Шундан сўнг, минтақавий ўқув курсларини якунлаган кинологларга битирув дипломлари тантанали тарзда топширилди.
 
Тантанали ёпилиш маросимидан сўнг, куннинг 2-ярмида Марказий Осиё давлатлари божхона ва чегара хизматларига тегишли кинология маркази раҳбарларининг бешинчи минтақавий анжумани бўлиб ўтди.
 
Анжуман доирасида иштирокчи давлатлар вакиллари ўзларидаги кинология хизмати фаолияти, қўлга киритилган натижа ва тажрибалар юзасидан кўргазмали чиқишлар ташкил қилишди. Шунингдек, Миллий кинология марказида кинолог мутахассислар ва хизмат итлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.
 
Анжуманнинг энг муҳим натижаларидан бири шундаки, унда Марказий Осиё давлатлари божхона ва чегара хизматларига тегишли кинология маркази раҳбарлари Мувофиқлаштирувчи
Кенгашининг 2014 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Анжуман якунида Марказий Осий давлатларида кинология хизматларини янада такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.
 
Минтақадаги ноёб ва ягона Миллий кинология маркази 1996 йил 24 октябрда Президентимиз ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамасининг “Миллий кинология хизматини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган. Қарорда Марказ вазифалари сирасига Марказий Осиё мамлакатлари учун кинологларни ўқитиш ва хизмат итларини наслига қараб танлаш ва тайёрлаш ҳам киритилган бўлиб, ушбу вазифаларни сифатли ва тўлақонли бажариш самараси ўлароқ, 2008 йилда Миллий кинология Марказига Жаҳон божхона ташкилоти томонидан минтақавий марказ мақоми берилган.
 
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1