АсосийSavol-javob

«САЛ БЎЛСА НАФАҚАСИЗ ҚОЛАРДИМ...»

'«САЛ БЎЛСА НАФАҚАСИЗ ҚОЛАРДИМ...»'ning rasmi

-1960 йилда туғилганман. 2015 йилнинг 17 сентябрида нафақага чиқиш учун барча керакли ҳужжатларни топширдим. Бироқ орадан бир неча ой ўтса ҳамки пенсиядан дарак бўлмади. Суриштириб борсам, ҳужжатларда айрим камчиликлар бўлгани учун кечикаяпти, қайтадан қилиб беринг дейишди. Агар хабар олмасам умуман нафақасиз юраверар эканманда? Нега пенсия бўлими ходимлари ўз ишларига масъулиятсиз ёндашишади? Бу вазиятларда кимга мурожаат қилиш лозим?

Арзиева Гулойим, Қорақалпоғистон Республикаси

  • «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 43-моддаси 6-қисмига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари пенсиялар тайинлаш масалалари юзасидан тушунтириш ва маълумотлар беришлари, шунингдек аризачига зарур ҳужжатларни олишида кўмаклашишлари шарт.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари хатти-ҳаракатлари устидан шикоят бевосита Пенсия жамғармасининг тегишли ҳудудий бошқармаси (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ёки Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппаратига бериш мумкин.

Манба: «Sug'diyona» газетаси

    Бошқа янгиликлар