my5
all

​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ТАТАРИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ РУСТАМ МИННИХОНОВНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

ЖАМИЯТ 26.09.2017, 08:58
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Президент
1571
​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ТАТАРИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ РУСТАМ МИННИХОНОВНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 сентябрь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихоновни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, олий даражадаги учрашувлар чоғида эришилган келишувлар ҳамда жорий йил апрель ойидаги Россияга давлат ташрифи доирасида имзоланган икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга мувофиқ Россия Федерациясининг Татаристон ва бошқа субъектлари билан алоқалар фаоллашиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мавжуд улкан саноат салоҳияти, анъанавий яқин ҳамкорлик ва кўп асрлик маданий-тарихий алоқалар кўп қиррали ўзаро шерикликни тубдан кенгайтириш учун ишончли пойдевор яратаётгани қайд этилди.

Учрашувда амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва уни аниқ мазмун билан бойитишга доир масалалар батафсил кўриб чиқилди.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, нефть-газ, нефть-кимё, кимё, автомобилсозлик, машинасозлик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги тармоқлари, ахборот технологиялари соҳаси ва бошқа йўналишларда инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятлардан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.

Таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, маданий-гуманитар алмашув ва сайёҳлик соҳаларидаги алоқаларни фаоллаштириш ва қўшма дастурларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Татаристон Президенти Рустам Миннихонов давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Республикаси билан кенг кўламли ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканини таъкидлади.

Шарҳлар

Шавкат Мирзиёев Япониядаги ташрифи дастурини Аичи префектураси губернатори билан учрашувдан бошлади

18.12.2019, 09:52

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи дастури 18 декабрь куни тонгда Аичи префектураси губернатори Хидэки Омура билан учрашувдан бошланди. Мамлакатимиз ва Аичи префектураси ўртасида таълим...
Шавкат Мирзиёев Нагоя мэрини қабул қилди

18.12.2019, 09:33

Расмий ташриф билан Нагоя шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу шаҳар мэри Такаси Кавамура билан учрашув ўтказди.Учрашувда Нагоя мэрияси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи...
Япония Ўзбекистон Президентининг ташрифига тайёрланмоқда (видео)

17.12.2019, 09:46

Япониянинг Нагоя шаҳридаги марказий майдонда, вокзал яқинида кечадан бошлаб «Ўзбектуризм» томонидан Ўзбекистоннинг туристик потенциалига бағишлаб тайёрланган ролик катта экранда намойиш этила бошланди.Эртага Нагояда маҳаллий вақт...
Шавкат Мирзиёев Нагоя шаҳри мэрини қабул қилди

13.12.2019, 08:40

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг Нагоя шаҳри мэри  Такаси Кавамурани қабул қилди.Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланаётгани,...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+38° переменная облачность
Валюта курси
10194.96
USD 10.23
11518.27
EUR 62.49
143.88
RUB 1.4