Бухоронинг Ромитан туманида 90 киши овқатдан заҳарланди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.
Маълум бўлишича, 26 сентябрь кун кун давомида Ромитан тумани тиббиёт бирлашмасига 90 киши қусиш, кўнгил айниш, бош оғриғи каби аломатлар билан мурожаат қилган. Барча беморларга "ўткир диарея, овқатдан заҳарланиш" ташҳиси қўйилган.
Беморлар билан сухбат чоғида уларнинг барчаси бир кун олдин "Диёр" ресторанида тухум-барак еганликларини маълум қилишган.
Айни дамда вазият вазирлик назоратида. Ҳолат юзасидан маълумотлар бериб борилади.