1

Таълим муассасаларини таъмирлашга 31 млрд. сўм ажратилди

ЖАМИЯТ 02.12.2013, 11:12
Таълим муассасаларини таъмирлашга 31 млрд. сўм ажратилди
Жорий йилнинг ўтган даврида 19 та мактабда реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, ушбу мақсадларда 16.млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.

Бу ҳақда пойтахтимизнинг Миробод туманидаги 110- мактабида Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси томонидан умумтаълим мактабларида “Таълим сифатини ошириш: муаммо ва ечимлар” мавзусида тадбирда таъкидланди.

Тадбирда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Тошкент шаҳар педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ходимлари ҳамда ўқитувчи ва мураббийлар иштирок этди. Бу ҳақдаТошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси Ахборот хизмати хабар беради.
 
Умумтаълим мактабларида фарзандларимиз таълим-тарбия олишлари учун етарли шароитлар яратилган, шинам ва ёруғ хоналар, замонавий жихозланган фан кабинетлари, турли ўқув кўргазмали қуроллар, дарслик ва ўқув методик адабиётлар билан тўлиқ таъминланган.

Хусусан, инвестиция дастури асосида биргина 2013 йилда 19 та мактабда (7 та реконструкция ва 12 та мактабда капитал) таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, ушбу мақсадлар учун 16.млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Шунингдек, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан ҳам жами 10 та иншоотларда жумладан, 2 та болалар спорт мажмуалари янги қурилиш, 5 та мусиқа ва саънат мактаблари ва 2 та спорт мактабларида ҳамда 1 та сузиш ҳавзаси реконструкция ишлари амалга оширилиб, ушбу мақсадларга жами 15,3 млрд. сўм маблағ сарфланди. Мазкур муассасаларда замонавий мебеллар, ўқув лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси билан таъминланган.

Пойтахтимиздаги умумтаълим мактабларида 15437 нафар педагог ходимлар фаолият юритади, уларнинг 14366 нафари олий маълумотли кадрлардан иборат. 2006 йилдан буён ўтказилаётган педагог кадрлар аттестацияси асосида ўқитувчиларимизнинг тоифалари оширилиб, педагогларнинг сифат таркиби йилдан йилга яхшиланиб бормоқда. Айтиш жоизки, жорий йилнинг октябр-ноябр ойларида барча умумтаълим мактабларида педагогик жамоа иштирокида тақдимотлар ўтказилди.

Бугунги кунда Халқ таълими Бош бошқармаси тасарруфида жами 842 та муассаса фаолият юритмоқда. Шулардан 287 та мактаб, 445 та мактабгача таълим муассасалари, 5 та меҳрибонлик уйи, 17 та махсус мактаб-интернатлар, 30 та мусиқа ва санъат мактаблари, 12 та баркамол авлод марказлари, 45 та спорт мактабларидир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1