1

ТОП-10: ШИФОБАХШ УРУҒЛАР

СУҒДИЁНА 28.09.2017, 11:36
Теглар: Соғ бўлинг
ТОП-10: ШИФОБАХШ УРУҒЛАР

Сабзи уруғини эзиб, овқатланишдан олдин ярим чой қошиқ истеъмол қилсангиз, буйрак ва ўт қопини тош, қумлардан тозалайди.

Бронхит ва ўпка яллиғланишида кунига ярим чой қошиқ зира истеъмол қилиш фойдали.

Агар юрак хасталиклари безовта қилса, 1 кунда 2-3 марта петрушка уруғидан 0,5 граммдан ейиш мумкин.

Простата бези хасталикларида кунига 1 ош қошиқдан 2-3 марта қовурилмаган қовоқ уруғини ейиш керак. Яна қовоқ уруғи гижжалардан халос бўлишда фойдали восита ҳисобланади.

1 чой қошиқ шивит уруғини 200 мл. қайнатилган сувга солиб, ичинг. Ошқозон-ичак хасталиклари ва ўт қопида қум, тош йиғилганда шифо бўлади.Овқат ҳазм бўлишини тезлаштиради.

1 чой қошиқ арпабодиён уруғини 200 мл. қайнатилган сувга солиб ичсангиз, ўт қопида қум, тош йиғилишининг олди олинади, ичаклар яллиғланганда шифо бўлади.

1 ош қошиқ кашнич уруғини 1 стакан қайноқ сувга солиб, 30 дақиқа тиндиринг. Куни 3 маҳал овтқатланишдан ярим соат аввал 2 ош қошиқдан дамламадан ичинг. Ошқозон-ичак хасталиклари, жигар, ўт қопи касалликларида тавсия этилади.

Кунига 1 чой қошиқдан хантал уруғини истеъмол қилиш ошқозон-ичак хасталикларида фойдали. У иштаҳани очиб, овқат ҳазм бўлишини яхшилайди, қабзиятда фойдали.

Қовун уруғи қондаги қанд миқдорини камайтиради. Бунинг учун қовун уруғини яхшилаб эзиб, 1 ош қошиқ ун билан аралаштиринг. 1 стакан қайноқ сувга солиб, 1 соат тиндиринг. Кунига 3 маҳал, овқатланишдан олдин 1 стакандан ичинг.

1 ош қошиқ тозаланган тарвуз урғини 2-4 ош қошиқ қайнатиб совутилган сув билан аралаштириб, ҳар 2-3 соатда 3 ош қошиқдан ичиш, иситмани туширади.

Манба: “SUG‘DIYONA газетаси

Шарҳлар

БЎШАШГАН, ҚОНАЁТГАН ВА ЯЛЛИЈЛАНГАН МИЛКНИ ДАВОЛАЙМИЗ!

21.12.2017, 18:31

Кўпчилик тиш юваётган пайтда милкларининг қонашига унча аҳамият бермайди. Ваҳоланки, айнан шу ҳолатдан кейин оғзидан ҳид келишидан тортиб тиш бўшаб қолиши ва тушишигача бўлган асоратлар...
АПЕЛЬСИН. ШАРБАТИ ҲАМ, ЭТИ ҲАМ, ПЎСТЛОҒИ ҲАМ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТГА ЭГА

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Шарбати ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, тери жароҳатланганда қон кетишини тўхтатишда ёрдам беради, яраларни зарарли микроблардан тозалайди.Агар ҳар куни оч қоринга бир жуфт апельсин есангиз...
МАНДАРИН — ЯНГИ ЙИЛ МЕВАСИ!

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Тана ҳарорати кўтарилганда мандарин шарбати чанқоқни босишда ёрдам беради; Микроб ва вирусларга қарши таъсир кучига эга. Демак, ўткир респиратор касалликлар ва гриппнинг олдини олишда...
БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ВА САЛОМАТЛИК

21.12.2017, 18:15

Ҳар бир касалликка хос мумкин бўлмаган ҳолатлар бор. Байрам дастурхонини безатишда ёки ноз-неъматлардан баҳраманд бўлишда уларни инобатга олишга тўғри келади. У ёки бу касалликда қайси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1