1

«ЯНА ҚИСҚАРТИРИШ, ЯНА ИШСИЗЛИК!»

САВОЛ-ЖАВОБ 28.09.2017, 14:25
«ЯНА ҚИСҚАРТИРИШ, ЯНА ИШСИЗЛИК!»

-12 йил бир заводда ишладим. Ревматизмга йўлиққаним боис иш лавозимим ўзгартирилиб, вахтёр штатига олиндим. Сўнг мен эгаллаб турган иш лавозими қисқартиришларга тушиб, бошқа корхонага фаррош бўлиб ишга жойлашдим. Ҳозир аввалги иш жойимда чевар бўлиб ишлаяпман. Аммо 20 йиллик иш стажим бўлишига қарамай, яна қисқартиришга туширишаяпти. Наҳот иш берувчи бир ходимни қайта-қайта қисқартиришга тушираверса?

Муниса Аҳмадалиева, Фарғона шаҳри

-Саволингиз мазмунидан сизни иш ўрнингиз турли даврларда ва турли лавозимларда қисқартирилган. Иш ўринини қисқартириш ишлаб чиқариш жараёнига боғлиқ бўлгани боис бунда чекланишларга йўл қўйилмайди. Агар навбатдаги иш ўрнини қисқартириш сизни иш ўрнингиздан кетказиш мақсадида қилинапти, деб ҳисобласангиз, бу ҳақда корхона жойлашган ҳудуддаги прокуратурага мурожаат этишингиз мумкин.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1