1

​МЕҲНАТ ДАФТАРЧАСИ ЭГАСИДАН БОШҚАГА БЕРИЛИШИ МУМКИНМИ?

САВОЛ-ЖАВОБ 28.09.2017, 15:03
​МЕҲНАТ ДАФТАРЧАСИ ЭГАСИДАН БОШҚАГА БЕРИЛИШИ МУМКИНМИ?

ИШДАН БЎШАГАН ХОДИМНИНГ МЕҲНАТ ДАФТАРЧАСИНИ ЭГАСИДАН БОШҚАГА БЕРИШ МУМКИНМИ?

Ходим корхонадан ишдан бўшаб, ўзининг меҳнат дафтарчасини олмади ва қаергадир жўнаб кетди. Унинг укаси дафтарчани тилхат орқали унга беришларини сўради. Янги ходим - корхонанинг кадрлар бўйича инспектори дафтарчани бериб, унинг фақат паспорт маълумотларини ёзиб олиб қолди. Яна ишдан бўшаган ходимдан ишончнома ҳам талаб қилиш керак эдими? Бундай ҳолларда кейинчалик қандай йўл тутиш керак?

Фаррухжон Файзиев, ҳуқуқшунос:

  • Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни (ишнинг сўнгги куни) иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши шарт (Меҳнат кодексининг 108-моддаси).

Агар ходим ишдан бўшатиш кунида ишда бўлмаса, иш берувчи ўша куниёқ унга почта орқали меҳнат дафтарчасини олиб кетиш тўғрисида хабарнома жўнатади.

Ходимнинг меҳнат дафтарчасини яшаш жойига почта орқали жўнатиш фақат унинг розилиги билан амалга оширилади (Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 29 январда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 3.3-банди).

Фақат ходим вафот этган бўлса, меҳнат дафтарчаси унинг яқин қариндошларига тилхат ёздириб олиш йўли билан топширилади ёки уларнинг талабларига кўра почта орқали жўнатилади.

Шу тариқа, қонун ҳужжатларида меҳнат шартномаси бекор қилинганда меҳнат дафтарчаси фақат ходимга берилиши аниқ-равшан назарда тутилган. Меҳнат дафтарчасини ишончнома бўйича ёки ишдан бўшаган ходимнинг қариндоши паспортини тақдим этиш асосида бериш қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган.

Шуни эслатиш лозимки, ходим меҳнат дафтарчасини олиш учун мурожаат этмаган тақдирда, уни олиш зарурлиги тўғрисида ёзма хабардор қилингандан кейин, уни корхонада сақлаш керак.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1