Бугун Миллий матбуот марказида “Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида ўтган давр мобайнида таълим тизимида амалга оширилган ишлар ҳақида Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов маълумот берди.
Тадбир давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан вазирга мурожаат қилишди. Ана шундай саволлардан бири ўқитувчиларнинг маошлари оширилиши юзасидан бўлди.
“Меҳнат қадрланиши керак, албатта. Агар меҳнат рағбатлантирилмаса, натижа самарали бўлмайди. Президентимиз бизга топшириқ берганлар, ҳозир биринчи навбатда мактабгача таълим муассасалари ходимларининг ойлик маошларини қайта кўриб чиқяпмиз. Агар 5-6 ёшдаги болаларга таълим-тарбия бераётган тарбиячиларнинг ойлик маошини бошланғич таълими ўқитувчиларининг ойлик маоши билан таққослайдиган бўлсак, уларнинг қарийиб икки баравар кам эканлигини кўриш мумкин. ҳозир ҳисоб-китобларини қилиб, келаси йилдан бошлаб мактабгача таълим муассалари тарбиячиларининг ойлик маошларини бошланғич таълим ўқитувчиларининг ойлик маошлари билан тенглаштириш бўйича ҳисоб-китоб ишларини амалга оширмоқдамиз. Президент қарорига асосан кейинги йилдан уларнинг ойлик маошлари ошади. Мактаб ўқитувчиларининг ойликларини ошириш ҳам режада бор. Президентимиз жойларда учрашувлар ўтказар экан, биринчи навбатда ўқитувчиларни ҳамда шифокорларнинг ойлик маошларини ошириш масаласини кўриб чиқамиз дея қайд этдилар. Ҳозирда бизда рағбатлантириш рақобат тизими бор. Ўқитувчи рағбатланирувчи манбалардан фойдаланиши учун ўз фаолиятига ижодий ёндошув тизими шакллантирилган”,
дея жавоб берди Халқ таълими вазири У.Иноятов.