АсосийDunyo

Аёл ловия ичидан илоннинг бошини топди (ВИДЕО)

Орегон штатида истиқомат қилувчи Мисти Мозер ўзи ва фарзандларига кечки овқат тайёрлашни бошлаган пайтда музлатилган ловия солинган пакетдан ғалати нарсани топиб олади. Олдинига унга бир нечта қўзоқ бир-бирига ёпишиб қолгандай туюлади, бироқ бир неча сониядан кейин аёл кўзининг олдида музлаб қолган илон боши турганини англайди, дея хабар беради “Metro”.
Мисти Мозер шок ҳолатига тушади. "Ушбу кесакчага диққат билан қараб, унинг оғзи, бурун коваклари ва кичкина кўзлари борлигини кўрдим", — дейди аёл. Охир-оқибатда аёл ўзининг даҳшатли топилмасини ловияни сотиб олган дўконга қайтаради. Супермаркет раҳбарияти ушбу воқеани тергов қилишга ваъда берди.

    Бошқа янгиликлар